Vivo кучли камерага эга Х50 линейкасини тақдим этди

Ўтган йилда Ўзбекистон бозорига бюджет моделлари билан чиққан Vivo компанияси Х50 смартфонлар линейкасини тақдим этди. Туркумга Х50, Х50 Pro ва Х50 Pro+ моделлари кирган бўлиб, улар инновацион барқарорлаштиргич тизими ва сифатли зумли камераларга эга, деб хабар қилади GSMArena нашри.

Vivo Х50 ва Х50 Pro моделларига 6,56 дюймли Full HD+ АМOLED дисплей ўрнатилган. Қурилма Snapdragon 765G процессорида, 8 Гб тезкор ва 128/256 Гб ички хотира билан биргаликда ишлайди. Аккумулятор қуввати 4315 мА/соатга тенг бўлиб, Pro версия 33 ваттгача тезкор қувватланиш функциясига эга. Х50 моделига 4200 мА/соат қувватли батарея ўрнатилган.

Х50 Proнинг асосий камераси 48-Мплик бўлиб, Sony IМХ598 сенсори асосида ишланган. Камера тасвирни барқарорлаштируш тизимига эга. Шунингдек, смартфон 8-Мп ултракенг ўлчамли, 50 миллиметр фокус олиш имконига эга 13-Мп телевик-камера, беш маротабали оптик ҳамда 60 бараваргача яқинлаштирувчи рақамли зумли перископик модулга эга. Фронтал камера эса 32 мегапикселли.

Кичик Х50 моделининг асосий камераси Proникидан фарқли равишда тасвирни барқарорлаштиргич тизимига эга эмас. Перископик телевик-камера ўрнига 5-Мп макрокамера ўрнатилган.

Vivo Х50 Pro+ моделига Snapdragon 865 топ-процессори ўрнатилган. Қурилма батареясининг қуввати 4350 мА/соатга тенг бўлиб, 44 ваттлик тезкор қувватланишни қўллаб-қувватлайди.

Хитойда янги линейка 6 июндан сотувга чиқади. Расмий нархлар қуйидагича:

  • Vivo Х50 8/128 Гб — 490 доллар;
  • Vivo Х50 8/256 Гб — 550 доллар;
  • Vivo Х50 Pro 8/128 Гб — 600 доллар;
  • Vivo Х50 Pro 8/256 Гб — 660 доллар;
  • Vivo Х50 Pro+ 8/128 Гб — 700 доллар;
  • Vivo Х50 Pro+ 8/256 Гб — 770 доллар;
  • Vivo Х50 Pro+ 12/256 Гб — 840 доллар.
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!