WhatsApp фойдаланувчиларни йўқотишдан қўрқиб кетдими?

Facebook компаниясига тегишли WhatsApp бепул мессенжери янги қоидаларни амалга киритиш муддатини 3 ойга 15 майгача кечиктирди. Бу қарорга ОАВда мессенжерга амалга киритилаётган янги қоидаларни қабул қилмаган кишилар 8 февралдан сўнг мессенжердан фойдалана олмаслиги ҳақидаги хабарлардан кейин келинган. Ушбу хабарлар сервисни ишлатувчилар орасида ваҳима уйғотган, натижада кўплаб фойдаланувчилар бошқа бепул мессенжерлар, шу жумладан, аудиторияси 500 млн кишигача ўсган Телеграм ва Signal каби сервисларга ўта бошлашган.  

Facebookнинг маълум қилишича, янги ўзгаришлар асосан WhatsApp Business йўналиши фойдаланувчиларига таалуқли бўлади, оддий фойдаланувчилар ишида эса акс этмайди. Фойдаланувчиларнинг қўнғироқлари шифрланган ҳолатда қўлади, маълумотлари эса Facebook серверларида сақланмайди.

Олдин хабар берилгани каби, WhatsApp 8 февралдан бошлаб Facebook билан малумотларни бўлишиши ҳақида маълум қилган эди.

Манба: nationscoop, WhatsApp 

WhatsApp фойдаланувчи ҳақида қандай маълумотларни йиғади?

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!