Wi-Fiдан 100 баравар тезроқ бўлган технологияга эга смартфон тайёрланмоқда

Хитойнинг Oppo ширкати Wi-Fi маълумотлар узатиш тармоғидан 100 баравар тезроқ ишловчи Li-Fi (Light Fidelity) технологияси билан жиҳозланган смартфонга патент олди. Бу ҳақида LetsGoDigital нашри маълум қилди.

Маълумотларни роутерлар ёрдамида радиоканаллар бўйлаб юборувчи Wi-Fiдан фарқли равишда Li-Fi технологиясида ёруғлик сигналлари махсус светодиод лампалар орқали узатилади.

Li-Fi алоқаси модуллари смартфоннинг орқа томонинига ўрнатилган. Ушбу фотодетекторлар ёруғлик нурларини электрик сигналларга айлантириб беради. Li-Fi тармоғи Wi-Fi билан биргаликда ишлаши мумкин. Маълумотлар камида 10 Гбит/сек. тезликда узатилади.

Янги технологиянинг ягона камчилиги – фақат 10 метр радиусда ишлайди. Wi-Fiда эса бу кўрсаткич 30 метрни ташкил этади.

Li-Fi алоқаси билан жиҳозланган смартфон айнан қачон чиқиши ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!