Хакерлар iPhone 13’ни 15 сонияда бузди 

Киберхавфсизлик бўйича ҳар йили ўтказиладиган Tianfu Cup халқаро танловида Pangu Lab (Хитой) номли хакерлар жамоаси масофадан туриб янги Apple iPhone 13 Pro смартфонини бузиб кириб, ўз назоратларига олишди. Бунинг учун уларга атиги 15 сония кифоя қилди. «Хабар» нашрининг ёзишича, хакерлар смартфон эгасининг маълумотлари, фотосуратлари ва барча иловаларини қўлга киритишган.

Шунингдек, хитойлик дастурчилар қурилмадаги айрим маълумотларни ўчириб ташлашни ҳам уддалашган. Таъкидланишича, улар смартфонни бузишда iOS 15 ядроси ҳамда Safari браузеридаги заифликдан фойдаланишган.

“Смартфонни саноқли сонияларда бузиш учун фойдаланувчи хакерлар тайёрлаб қўйган тузоқ — зарарли ҳаволани босишининг ўзи етарли бўлди”, — дейилади хабарда.

Натижада, энг сўнгги талқиндаги айфонни буза олган Pangu Lab жамоасига 330 минг доллар мукофот пули топширилди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!