Хакерлар кофемашина орқали смартфонга киришлари мумкинлиги маълум бўлди

Турли қурилмаларнинг интернетга уланиши ва уларни масофадан туриб бошқариш хавфсизлик бўйича кўплаб муамоларни келтириб чиқаради. Wired нашрининг ёзишича, ошхона техникаларини ишлаб чиқарувчи Smarter компаниясининг номукаммал дастурий ишланмалари фирма томонидан ишлаб чиқарилган кофемашинанинг хакерлар томонидан бузилишига олиб келган.

Айтилишича, хакерлар қурилмадаги қизитувчи механизмни ёндирган ҳолда, кофе майдалагични ишга туширганлар. Бир вақтнинг ўзида дисплейга пул тўлаш ҳақидаги хабар чиқарилган ва бу баланд овоздаги сигнал билан биргаликда кечган.

Хавфсизлик соҳасидаги мутахассисларнинг фикрига кўра, ошхона комбайнларини масофадан туриб қўлга олиш – бу ҳали бошланиши. Яқин орада хакерлар улар орқали фойдаланувчиларнинг смартфон ва ноутбукларига киришни бошлайдилар. Бунинг учун эса уйдаги барча қурилмаларнинг битта Wi-Fi тармоғига уланиши етарли бўлади!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!