Xiaomi 120-карралик рақамли зумга эга янги смартфонни тақдим этди

Хитой ширкати Mi 10 Ultra номли янги топ-смартфонини омма эътиборига тақдим қилди. Қурилма бошқа рақобатчиларидан ўта кучли зарядлаш тизими ва объектларни 120-каррага яқинлаштириш имконияти билан ажралиб туради. Масалан, 5 дақиқада смартфон 41% қувват олади.

Керамика ва металли стандарт корпусга эга смартфоннинг ички қисмига бир неча графит қатламли суюқ совитиш тизими ўрнатилганига қарамай, телефоннинг сув ва чанг ўтказмаслиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Телефоннинг қисқача  техник характеристикалари:

  • Процессор: Snapdragon 865+ 5G;
  • Экран: 6.67 дюймли, OLED, Full HD+, 120 Гц;
  • Хотира: 8/12 ГБ оператив ва 512 ГБ флеш-хотира;
  • Батарея: 4500 мАс (120 Вт симли ва 50 Вт симсиз зарядлашда);
  • Камералар: 48+12+48+20 Мп;
  • Бошқа: Фронталка 20 Мп, USB-C, NFC, Hi-Res стереотовуш.

Mi 10 Ultraнинг сотувлари Хитойнинг ўзида 16 августдан бошланади. Минималь версиядаги қурилмани $760га сотиб олиш мумкин. Энг қиммати эса атига $1005 туради.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Тошкентда Xiaomiнинг энг кучли топ-смартфони бўлган Mi 10 моделини 4,2 млн сўмга (8/128 Гб) сотиб олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!