Xiaomi арзон 5G-смартфонини тақдим этди

Xiaomi ширкати 5G-стандартини қўллаб қувватловчи Mi 10 Lite смартфонини тақдим этди. Қурилма LiquidCool совутиш технологиясига эга бўлиб, Qualcomm Snapdragon 765G модемига эга. Смартфон 8 Гб тезкор хотира ва 128 Гбайтлик ички хотирага эга.
Mi 10 Liteга 6,57 дюймли AMOLED-дисплей ўрнатилган бўлиб, унда 16 мегапикселли селфи камеранинг томчи шаклидаги ўйиқчаси мавжуд.

Орқа панелда тўртта камера бор: асосий 48 мегапикселли, 8 мегапикселли кенгбурчакли, 5 мегапикселли макро камера ва 2 мегапикселлик чуқурлик сенсори. Батарея қуввати 4160 мА/соатга тенг. Смартфон 20 ваттлик тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi Mi 10 Lite май ойи бошида 350 евродан сотувга чиқади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!