Xiaomi бестселлер смартфонининг янги версиясини чиқарди

Xiaomiнинг вице-президенти, Xiaomi India бўлимининг бошлиғи Ману Кумар Джейн (Manu Kumar Jain) ўзининг Twitterдаги саҳифасида Ҳиндиятонда Redmi 8A Dual смартфонининг янги версияси чиқарилганини маълум қилди.

Бугунга қадар жорий йил февралда тақдим этилган Redmi 8A Dual фақат 2/32 ва 3/32 ГБ версияларда чиқариб келинган бўлса, эндиликда харидорлар смартфоннинг 3/64 ГБлик веариантини 118 доллардан сотиб олишлари мумкин.

Маълумки, смартфонга 6,22-дюймлик HD+ (1520 х 720 пикселей) дисплей, 13 ва 2 Мпасосий камера, шунингдек, 8-Мп фронтал камера ўрнатилган. Redmi 8A Dual Qualcomm Snapdragon 439 чипи асосида ишлайди. Аккумулятор қуввати 5000 мА·соат, уни 18 Втлик тезкор зарядлаш комплектида қувватлантириш мумкин. Телефонда 3,5 ммлик аудиоразьем ҳам мавжуд, лекин, FM-радиодан фойдаланиш учун қулоқчинларни улаш шарт эмас.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Тошкентда Redmi 8Aнининг  2/32 ГБлик версиясини 1.290.000 сўмга, 3/32 ГБлик вариантини эса 1,435.000 сўмга харид қилиш мумкин.

Манба: Twitter

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!