Xiaomi геймерларга мўлжалланган арзон смартфон чиқарди

Xiaomi компаниясига қарашли Poco бренди остида М2 Pro бюджет сегментига мансуб смартфон тақдим этилди. Янги қурилма мобиль ўйинлар ишқибозлари учун мўлжалланган.

Қурилмада Qualcomm Snapdragon 720G процессори, 4 ёки 6 ГБ тезкор ҳамда 64/128 ГБ  доимий хотира мавжуд. Аппарат 5000 мА/соат сиғимга эга аккумулятордан қувватланади. Смартфон масофадан туриб уй техникаларни бошқаришга ёрдам берадиган инфрақизил сенсорга, USB Type-C, Bluetooth ва наушниклар учун 3,5 ммлик минижекка эга.

Суратларни 48 мегапикселлли асосий камера, 8, 5 ҳамда 2 мегапикселлли қўшимча камераларда олиш мумкин. Фронтал камера эса 16 мегапикселли. Бармоқ изи сканери корпус ён тарафида жойлашган.

Xiaomi Роcо М2 Pro’нинг Хитойдаги расмий нархлари қуйидагича:

  • Poco М2 Pro 4+64 Гб — 186 доллар;
  • Poco М2 Pro 6+64 Гб — 200 доллар;
  • Poco М2 Pro 6+128 Гб — 226 доллар.

Кўп эҳтимоли билан, Xiaomi Роcо М2 Pro Ўзбекистон бозорида ҳам сотилади!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!