Xiaomi iPhone 7 Plusникига ўхшаш қўшкамерали смартфонни тақдим этди

Чин-Мочиннинг тезкор суръатларда ўсиб келаётган Xiaomi компанияcи яқинда унча қиммат бўлмаган, лекин шунга қарамасдан бирданига иккита: 12-мегапикселли кенгбурчакли ва 12-мегапикселли камерага эга бўлган Mi A1 номли смартфонни савдога чиқарди. Шунингдек, телефон камераси иккикарралик оптик зум функциясига эга. Қизиғи, ташқи жиҳатдан худди шундай камера iPhone 7 Plus смартфонига ҳам ўрнатилган. Металл корпусга эга телефоннинг нархи атига 230 доллар қилиб белгиланган. Телефоннинг бошқа техник кўрсаткичлари ҳам ёмон эмас.

Хусусан, Xiaomi Mi A1 смартфони 1920×1080 пикселга эга 5,5-дюймли IPS-дисплей, Qualcomm Snapdragon 625 процессори, 4 Гб операт ва 64 Гб доимий хотира, microSD-карта слоти, бармоқ излари сканери билан жиҳозланган. Смартфон 3080 мАс кучга эга батареядан қувватланади. Қурилманинг эни атига 7 ммга тенг бўлиб, у Android 7.1 операцион тизими (ОТ) ёрдамида бошқарилади. Ишлаб чиқарувчи йил охирига қадар телефон ОТни Android 8.0 версиясигача янгилашга ваъда қилган.

Xiaomi Mi A1 смартфонининг сотувлари 12 сентябрда – айнан iPhone 8 тақдим этиладиган куни боланиши кутилмоқда. Кўп эҳтимоли билан Xiaomi Mi A1 Ўзбекистон бозорида ҳам сотилади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!