Xiaomi Mi 11 Ultra Тошкентда сотувга чиқди

Ўзбекитонда Xiaomi ширкатининг фотофлагмани Mi 11 Ultra моделининг сотувлари бошланди. Олдин хабар берилгани каби, янги модель ташқи жиҳатдан улкан камера модули билан. Объектив тўпламининг ўнг томонида Meizu Pro 7 моделидаги каби кичкина қўшимча экран жойлашган бўлиб, унга вақт ва келган хабарлар акс этади. Шунингдек, ундан селфи учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Мi 11 Ultra’нинг асосий камераси Мi 11 Pro’ники каби — Samsung томонидин ишлаб чиқилган 50-Мп ва 1/1,12 ўлчамли GN2 сенсоридир. Бунга қўшимча сифатида 128 даража атрофни тасвирга олувчи кенг бурчакли 48-Мп камера ҳамда 5 карра оптик зумли телефотообъектив ҳам ўрнатилган.

Смартфон корпуси шишадан ишланган (керамика варианти ҳам бор) бўлиб, чанг ва намдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Қурилма 1,5 метр чуқурликда сув остида ярим соат тура олади.

Шунингдек, смартфонга QHD+ сифатли 120 герц частотали катта AMOLED-дисплей, Snapdragon 888 процессори, сиғими 5000 мА/соатлик янгича типдаги кремний-кислородли анод аккумулятор ҳам ўрнатилган.

Xiaomi Mi 11 Ultraнинг 8/256 Гб версияси Хитойда $913дан сотувга чиққан. Тошкент бозорларида эса камерафоннинг худди шу версияси 11,4 млн сўмдан сотилмоқда. Қурилманинг 12/256 Гблик версияи эса 12 млн сўмдан зиёдга баҳоланган. Бу Xiaomi ширкатининг энг қиммат телефонидир.

Тошкентда Xiaomi Mi 11’нинг сотувлари бошланди 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!