Xiaomi Mi Band 5’га кутилмаган рақиб чиқди

OnePlus ширкати смартфонларга қўшимича равишда ақлли браслет ишлаб чиқаришни бошлади. Янги OnePlus Band диагонали 1,1 дюймли AMOLED сенсор экран билан жиҳозланган бўлиб, юрак пульсини 24/7 режимида кузатиб боради. Қурилмада кислороднинг қон билан тўйинганлигини (SpO2) аниқловчи датчик ҳам бор. Аккумулятор сиғими 110 мА·соат бўлиб, бир қувватланишда 14 кун ишлай олади. Гаджет Bluetooth 5.0 BLEни қўллаб-қувватлайди ҳамда сув ва чангдан ҳимояланган (IP68, 5ATM).

OnePlus Band орқали смартфондаги мусиқани ҳам бошқариш мумкин. Ҳозир соатни Android ОТдаги телефонларга улаш мумкин. iOS қурилмалар билан ишлаш опцияси тез орада ишга тушиши кутилмоқда.

OnePlus Bandнинг нархи 34 доллара. Солиштириш учун, ҳозирда Тошкентда Xiaomi Mi Band 5ни 30 доллар атрофидага олиш мумкин.

Манба: FoneArena

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!