Xiaomi Mi Note 10 Lite смартфони тақдим этилди

Ўтган йил ноябрда Xiaomi 108-Мп камерага эга илк смартфонини оммага тақдим этган эди. Бугун хитой ширкати унинг “кичик укаси” бўлган Mi Note 10 Lite смартфони тақдимотини ўтказди.

Ўхшаш жиҳатлар

Mi Note нинг Lite-версиядан фарқи унча кўп эмас. Ушбу қурилмада ҳам 6,47-дюймовли AMOLED-дисплей, экранга яширилган фронтал камера, Gorilla Glass 5 ҳимоя ойнасини топиш мумкин. Бармоқ излари сканери ҳам дисплейдан ўрин олган.

Телефонда ҳисоб китоблар учун Snapdragon 730G процессор жавоб беради. Аккумулятор сиғими 5260 мАс. Битта тўлиқ заряд 33 соат сўзлашиш, 178 соат мусиқа тинглаш, 14 соат ўйин ва 7 соат видео кўришга етади. 30 Втлик тезкор қувватлаш функцияси ҳам бор: телефонни 0дан 100%гача тўлиқ зарядлашга 64 минут кетади.

Смартфонда NFC, ИК-порт, 3,5 мм разъем ҳам бор. Телефон Android 10 ОТда ишлайди (MIUI 11).

Фарқлари

Mi Note 10 Liteнинг Mi Note 10дан асосий фарқи камерада: “Кичик” смартфонда 108-Мп сенсор ўрнига 64-Мп Sony IMX686 датчиги ўрнатилган. Қолган модуллар 8-Мп кенгбурчакли (120 градус), 5-Мп «телевик» ва 2-Мп макрообъективлардан иборат.

Нархлар

Европада Xiaomi Mi Note 10 Lite 349 еврога баҳоланди (6/64 ГБ версия). Смартфоннинг 6/128 ГБлик весияси 399 еврога баҳоланди. Телефоннинг 8/128 ГБлик модификацияси ҳам бўлади, аммо унинг нархи маълум эмас. Солиштириш учун, Mi Note 10 сотувлар бошида 550 (6/128 ГБ) еврога баҳоланган эди.

Манба: GSMArena

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!