Xiaomi мингдан зиёд смартфонлардан арча ясади

Хитойнинг Xiaomi компания 1005 смартфондан тушкил топган янги йил арчаси кўринишидаги мозаика ясади. Душанба куни тақдим этилган арчанинг бўйи 8 метрни ташкил этади, деб ёзади My Drivers интернет-нашри.

Сурат: MyDrivers

Қайд этилишича, телефон-арча яқинда тақдим этилган Xiaomi Play смартфонидан қурилган. Лойиҳани амалга оширишга жами икки ҳафта атрофида вақт кетган. Бу арча ҳозирга қадар телефонлардан барпо этилган энг йирик “арча”дир. Ушбу йўналишдаги бундан олдинги рекорд натижа Vestel компаниясига тегишли бўлиб, бу ширкат ўтган йилнинг февралида 504 мобиль қурилмадан иборат мозаикани барпо этган эди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!