Xiaomi шаҳарда сайр қилишга мўлжалланган арзон электросамокат чиқарди

Mijia Electric Scooter 1S деб ном олган электросамокат битта заряд билан 30 километргача юриши мумкин. Ихчам икки ғилдиракли транспорт воситаси бошқарув устунининг марказида жойлашган интерактив OLED-экранжойлашган. Унда жорий тезлик, танланган саёҳат режими (нормал, спорт ва иқтисодли), саёҳат вақти ва батарея ҳолати ҳақидаги маълумотлар акс этади.
Моделнинг афзалликлари орасида тез йиғилиш имконияти ҳам бор – скутерни тўлиқ йиғишга уч сониядан кўп бўлмаган вақт кетади. Қурилманинг оғирлиги 12,5 кг, транспорт воситаси мўлжалланган максимал юк 100 килограммни ташкил қилади. Смартфондан фойдаланиб, сиз электроcкутерни масофадан туриб қулфлаш орқали “ўғирликка қарши” функцияни фаоллаштиришингиз мумкин.

Янги самокат Хитойда аллақачон $282 нархида сотувга чиқарилди.

Манба: news.mydrivers.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!