Xiaomi улкан арзон музлатгич ишлаб чиқарди

Xiaomi компанияси маҳсулотлари портфелини арзон нархдаги улкан музлатгич билан кенгайтирди. Mijia 536L моделининг ҳажми 536 литрни ташкил қилади. Ушбу ҳажм 347 литрли музлатгич ва 189 литрли музлатгич ўртасида тақсимланади.

Xiaomiда қайд этишларича, музлатгичга 309 дона музқаймоқ ва 487 дона олма сиғади. Жами 20 та сақлаш жавонлари мавжуд бўлиб, бошқариш учун сенсорли дисплей, шунингдек, инвертер компрессор мавжуд. Қурилманинг ишлашидаги шовқин 36 десибелдан ошмайди, энергия истеъмоли эса кунига 0,96 кВт / соатни ташкил қилади.

Эшикларни безашда тошга ўхшаш қопламадан фойдаланилган. Совутгични муздан эритишнинг ҳожати йўқ ва ҳаво оқими тақсимотининг махсус дизайни маҳсулотларни “шамоллатиш”нинг олдини олади. Хитойда Mijia 536L 330 доллар эквивалентига сотилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!