Xiaomi янги флагманларини тақдим этди

Хитой ширкати Xiaomi 12S флагман смартфони ва унин яхшироқ версияси бўлган 12S Pro моделларини тақдим этди. Қурилмалар ўтган йилги Xiaomi 12 ва 12 Pro моделларидан ташқи томондан деярли фарқ қилмайди.

Xiaomi маълумотига кўра, 12S Pro компания тарихидаги энг қиммат 2K-экран — LTPO 2.0 технологиясида ишловчи 10-битли AMOLED E5 матрица билан жиҳозланган. У янгиланиш частотасини 1дан 120 Гцгача динамик ўзгартириши мумкин (1500 нит).

12S Pro камерасида учта 50 Мплика камералар (35, 50 ва 90 мм) ўрнатилган. Асосий модулда 1/1,28-дюймли IMX707 сенсоридан ффойдаланилган, телекамера 2-карра  оптик зумга эга, ультракенг камера 115 градус обзорда суратга олиши мумкин. Камералар Leica билан бирга ишлаб чиқилган.

12S моделига  6,28 дюймлик Full HD+ 120 Гц дисплей қўйилган. Асосий камера 50-Мп, қолганлари 13-Мп.  Ҳар икки қурилмада Snapdragon 8+ Gen 1 процессори ўрнатилган. Аккумуляторлар қуввати 4500 ва 4600 мАсоатга тенг. Уларни 67 Втлик ва 120 Втлик теезкор зарядкалар ёрдамида қувватлаш мумкин.

Xiaomi 12S нархи:

  • 8 + 128 ГБ — $599
  • 8 + 256 ГБ — $642
  • 12 + 256 ГБ — $702
  • 12 + 512 ГБ — $777

Xiaomi 12S Pro нархи:

  • 8 + 128 ГБ — $702
  • 8 + 256 ГБ — $747
  • 12 + 256 ГБ — $807
  • 12 + 512 ГБ — $881
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!