Xiaomi ширкати Mi Play номли янги қўш камерали смартфонни тақдим этди

Xiaomi компанияси Хитойда ўтказилган махсус тадбир доирасида янги Mi Play смартфони оммага кўрсатди. Ёрқин рангларидан ташқари қурилма саккиз ядроли процессор, сунъий ақл функцияли иккита камера ҳамда ўртача нархи билан ажралиб туради.

Сурат: Mi.com

Смартфон 5.7 дюйм диагоналли Gorilla Glass ойнали шиша билан қопланган Full HD+ дисплей (19: 9 нсисбатида) билан жиҳозланган. Янгиликнинг “юраги” 4 Гбайтлик тезкор хотира ёрдамида ишлайдиган саккиз ядроли MediaTek Helio P35 процессори бўлиб, 2,3 гигагерцли частотасига эга.

Xiaomi Mi Play – бу MediaTekнинг марказий ва график процессорларнинг динамик жадаллашувини қўллаб-қувватловчи энг янги чипи платформасига асосланган биринчи қурилма бўлди. Ички хотира ҳажми 64 гигабайтни ташкил қилади, уни microSD хотира карталари кўмагида 256 Гбайтгача ошириш мумкин.

Сурат: Mi.com

Гаджет 12 ва 2 мегапикселли сенсорли асосий қўш камера билан жиҳозланган. Сунъий онг функцияларини қўллаб-қувватлаш, расмлардаги шовқинни йўқотиш технологияси, бокэ эффектига эга автоматик HDR-созламалари ва ақлли портрет режими Mi Playнинг фото имкониятларини кенгайтиради. 8 мегапикселли cелфи камераси экраннинг юқори қисми марказида томчи шаклида жойлашган.

Қурилма 3000 мАс батарея билан ишлайди ва Android 8.1 Oreo операцион тизимига эга. Компютерга уланиш ва зарядлаш micro-USB розеткаси ёрдамида амалга оширилади. Қурилмани блокдан чиқариш учун орқа панелда жойлашган бармоқ излари браузерига жавоб беради.

Хитойда Xiaomi Mi Playнинг сотувлари 25 декабр куни бошланади. Телефон қизил, кўк ва қора ранглардаги корпусда ишланган. Смартфоннинг 4/64 Гблик модификацияга 156 доллар нарх белгиланган. Ҳозирдан айтиш мумкинки, смартфон Ўзбекистон бозорига ҳам етиб келади.

Xiaomi Mi Playнинг техник хусусиятлари:
• Дисплей: 5.84 д, 2280х1080 пиксел
• Процессор: саккиз ядроли MediaTek Helio P35, 2,3 ГГц
• RАМ: 4 Гб, LPDDR4X
• Ички хотира: 64 Гб
• Асосий камера: 12 + 2 Мп
• Селфи камера: 8 мегапикселли
• Батарея: 3000 мАc
• Операцион тизим: Android 8.1 Oreo + MIUI 10
• Хавфсизлик: бармоқ излари сканери
• Мулоқот: 4G VoLTE, Fi-Fi 802. 11ac, Bluetooth 5.0, GPS, ГЛОНАСС
• Ўлчамлари: 147.7х71.89х7.8 мм
• Оғирлиги: 150 грамм.

Манба: mi.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!