Xiaomi жаҳон смартфон бозорида 2-ўринга чиқди

Canalys ширкати таҳлилчилари 2021 йилнинг иккинчи чорагида смартфонлар бозоридаги кучлар мувозанати тўғрисида билиб олишга имкон берадиган янги ҳисоботни эълон қилдилар. Унга кўра, Xiaomi компанияси сотувлар ҳажми бўйича Appleни орда қолдириб, иккинчи ўринга чиқиб олди.

Шундай қилиб, глобал чекловлардан сўнг соҳанинг тикланиши шароитида жаҳон смартфон бозорининг ҳажми 12 фоизга ўсди. Етакчи ҳали ҳам Samsung бўлиб, у савдо ҳажмини 15 фоизга оширган ва бозорнинг 19 фоизини эгаллаган. Xiaomi Жанубий Корея гигантининг орқа қисмида 17% улуш билан бормоқда. Қизиғи шундаки, ширкат етказиб беришни 83 фоизга оширишга муваффақ бўлди — бу энг йирик смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши 5 таликидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Xiaomi смартфонлари савдоси Лотин Америкасида 300%га, Африкада 150% ва Ғарбий Европада 50% ошди.

Кучли бешталикка BBK Electronics концерни таркибига кирувчи хитойлик Oppo ва Vivo ширкатлари ҳам кирди. Уларнинг улуши бир хил — 10%.

Эксперт баҳоларига кўра, Ўзбекистон смартфонлар бозорида ҳам Xiaomi Samsungдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!