Xiaomi’нинг ишқибози 104 минг долларга дўкондаги барча нарсаларни сотиб олди

Xiaomi фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган гаджетларни яхши кўрадиган киши Хитойга қилган сафаридан максимал даражада фойдаланишга қарор қилди. Чунки маълумки, ушбу ширкат маҳсулотларининг кўпчилиги Хитойдан ташқарида сотилмайди. Шу сабабли, кимлиги ноъмалум бўлган эркак Хитойда Xiaomi дўконига ташриф буюрди ва компаниянинг дўконда мавжуд барча маҳсулотларини сотиб олди.


Улар орасида смартфонлар, телевизорлар, ақлли уй асбоблари, компьютерлар, электр транспорт воситалари, хавфсизлик маҳсулотлари ва бошқа кўплаб бошқа нарсалар бор.
Хуллас, харидлар жами 690 минг юан ёки 104,880 долларни ташкил қилди. Бунда эркак купонлар ва бошқа чегирмалардан фойдаланмаган.

Ушбу киши нега бундай қилганининг аниқ сабаблари номаълум, баъзи экспертлар бу юқори даражадаги PR-кампания бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!