Xiomi Mi 11’нинг глобал версияси қанча туради?

Xiaomi’нинг янги флагмани Хитойнинг ўзида анча арзон туриши маълум бўлди. Лекин шуниси ҳам борки, илк версиялар фақат хитой ва инглиз тилларини қўллаб қувватлайди. Хуллас, Хитойнинг ўзида Mi 11 моделининг 8/128 ГБ хотирали версияси 610 доллар турса, глобаль версия 799 доллардан сотилмоқда. Смартфоннинг 12/256 ГБ хотирали глобал версияси учун эса интернет дўконлар 1099 доллар сўрамоқда.

Фото: xda-developers.com

Фото: xda-developers.com

Эслатиб ўтамизки, Xiaomi Mi 11 6,81 дюймлик AMOLED 2К (3200 х 1440 пиксел) 120 Гцлик дисплей билан жиҳозланган. Смартфон биркристалли Snapdragon 888 тизим асосига қурилган. Тизим тезкор LPDDR 5 оператив ва UFS 3.1 флэш-хотира билан биргаликда ишлайди. Смартфон 55-ваттли симли ва 50-ваттли чиссиз зарядлаш тизимини қўллаб қувватлайди. Аккумулятор сиғими 4600 мА•соатга тенг.

Асосий камера 108-мегапикселлик бўлиб, оптик стабилизацияга эга, шунингдек, қўшимча 13 ва 5 Мп датчиклар ҳам бор. Смартфон Android 11 асосидаги MIUI 12 базасида ишлайди.

Манба: Giztop

Новинки ташкентского рынка: Xiaomi Mi 10T  

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!