4500 долларлик электромобиль сотувга чиқмоқда

Хитойнинг Ченду шаҳрида бўлиб ўтган халқаро автосалонда битта тўлиқ заряддан 180 км масофага юра оладиган халқона Punk Duoduo номли янги электромобиль тақдим этилди. Қизиғи, тўртта катта йўловчини ташишга мўлжалланган машинанинг сотувлари 12 сентябрданоқ бошланади.

Автомобильнинг узунлиги 3325 мм, кенглиги 1500 мм, баландлиги 1588 ммга тенг. Ихчам бўлишига қарамасдан у марказий қулфлаш тизими, электрик ойдналар, шиналардаги ҳаво зичлиги мониторинги, 7-дюймли экранли медиатизим ва Bluetooth алоқаси билан жиҳозланган.

Автомобиль қуввати 39 от кучига тенг двигатель билан ҳаракатга келтирилади. Машинага сиғими 10,3 қв 14,5 кВт·соатлик литий-темир-фосфатли аккумулятор ўрнатилган.

Xiaomi швед автоширкатини сотиб олиш мумкин

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!