Хитойда 8 камерали смартфон ишлаб чиқарилади 

Камералар қанча кўп бўлса – шунча яхши! Ҳозирда Samsung ва Huawei учун таркибий қисмларни етказиб берадиган Хитойнинг Lens Technology компанияси 8 камерали уяли телефон учун патент олди.

Ҳужжатларда тасвирланган смартфоннинг диққатга сазовор хусусияти – камераларнинг жойлашувидир: тўртта бурчакнинг ҳар бирида иккитадан. LetGoDigital нашри ушбу ғайриоддий смартфонга эътибор қаратди.

Расмдаги қурилма рамкасиз ва футуристик кўринишда. Бу амалда нима учун керак бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин, аммо маркетологлар, агар уларнинг олдида бирон бир вазифа бўлса, албатта сабабини топа оладилар. Бошқа бир жиҳат: патент таърифланган технологиянинг амалда қўлланилишини англатмайди.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!