Хитойликлар квант телефон устида ишламоқда

Хитойнинг China Telecom оператор Guodun Quantum ширкати билан биргаликда квантли чақирувларни қўллаб қувватловчи смартфон лойиҳаси устида ишламоқда. Унинг ҳозирги смартфонлардан асосий фарқи – юқори даражадаги ҳавфсизлик бўлиши кутилмоқда.

Тахминларга кўра, янги қурилма квантли шифрлаш калити билан жиҳозланади, натижада фойдаланувчилар аутентификация ёрдамида маълумотларни аноним тарзда алмаша оладилар. Смартфон 4G ва 5G тармоқларида ҳам бемалол ишлай олади.

Олдинроқ Хитойда ўрнатилган 5G базавий станциялари сони деярли 700 мингга етгани ҳақида хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Samsung ширкати бироз олдин Galaxy A Quantum 5G номли смартфонни тақдим этган эди. Қурилма тасодифий рақамларнинг квантли генераторига эга бўлиб, фойдаланувчилар маълумотлари хавфсизлигини оширади. Манба: Gizchina

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!