Янги Айфонлар орасида энг мустаҳками қайси? 

Маълумотларга кўра, оддий iPhone 14 ҳам, iPhone 14 Plus ҳам қатордаги харидорлар орасида машҳур бўлмади – iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max сезиларли даражада яхши сотилмоқда. Бироқ улар ҳеч бўлмаганда бир жиҳатдан Pro ва Maxдан яхшироқ.

Мобил қурилмаларни суғурталовчи Allstate Protection Plans компанияси янги  авлод Apple қурилмаларини турли баландликлардан ташлаб кўрди. Телефонлар экрани пастга ва юқорига қаратилган ҳолда фақат қаттиқ юзага улоқтирилди.
iPhone 14 Pro Maxнинг корпуси мўртроқ бўлиб чиқди. Бу, айниқса, орқа панель билан тушганда билинди: шиша нафақат тўлиқ синди – у деярли тўкилиб битди. Бундан ташқари, телефоннинг камера блоки жиддий шикастланди.

Телефонларни ён четига тушганда чидамлилиги тестида iPhone 14 Plus минимал шикастланди. Синовчилар иккала телефон ҳам ишлаётганлигини таъкидлашсада iPhone 14 Pro Maxнинг нозиклигини қайд этишди. Бироқ iPhone 14 Pro Maxнинг кўп сингани унинг корпуси эгилувчан зангламайдиган пўлатдан, iPhone 14 Plus корпуси эса алюминийдан қилингани билан изоҳланади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда iPhone 14 Plusнинг 128  Гблик версияси 1050  доллардан сотилмоқда.

Манба: MyDrivers

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!