Янги iPhone сотиб олиш учун қанча ишлаш керак?

Ҳар йили янги авлод смартфонларини чиқарадиган Apple нарх-навони осмонга чиқариб юбораётгани ҳеч кимга сир эмас. Picodi.com нашри экспертлари янги iPhone 11 Pro смартфонини сотиб олиш учун дунёнинг турли мамлакатларида қанча ишлаш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилишди.

Рейтингнинг етакчилари Швейцария, АҚШ ва Люксембург бўлди. Швейцарияликлар iPhone 11 Proга эга бўлиш учун ўртача 4,8 кун, америкаликлар 5,8 кун ва люксембургда яшовчилар 6,7 ​​кун меҳнат қилиши кераклиги аниқланди. Анти-рекорд Украинага тегишли: бу мамлакатда янги iPhone олиш учун 96,7 кунги ишлаб топган пулни йиғиш керак. Россия ва Хитой каби мамлакатларда эса янги iPhone 11 Proга 47 ва 30,4 иш кунида эришиш мумкин.

Нашр мутахассислари iPhone 11 Pro нархини (64 Гб версия) маҳаллий Apple маҳсулотларини сотувчи ширкатлар сайтларидаги нархларга қараб белгилашган. Ўртача иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар миллий статистика идоралари ёки тегишли вазирликларнинг веб-сайтларидан олинган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон бозорларида минимал хотирали янги iPhone 11 Proнинг нархи ўртача 10 млн. сўмни ташкил қилади.

PS. Рейтингдаги нархлар 2019 йил сентябри ойига келтирилган!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!