Янги Nokia 7 смартфони деярли 400 доллар туради

Бугун Nokia брендига эгалик қилувчи HMD Global ширкати Хитойда янги Nokia 7 смартфонининг тақдимотини ўтказди. Янги қурилма оддий Nokia 6 модели ва Nokia 8 флагман модели ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди. Шунингдек, янги смартфон илк марта ойнали орт кўпқоқ ва бармоқ излари сканери билан ҳам жиҳозланди.

“Еттинчи” 5,2-дюймли ясси LCD-дисплейга эга бўлиб, Full HD тасвирларни ҳам кўрсата олади. Қурилмадаги “ҳисоб-китоблар”учун 8-ядроли Snapdragon 630 процессори жавоб беради. Қурилманинг тезкор хотираси ҳажми телефон версиясидан келиб чиққан ҳолда 4 ёки 6 ГБга тенг бўлиши мумкин. Қолган маълумотлар 64 ГБ доимий хотирада сақланади (+microSD-карта). Смартфон аккумуляторининг қуввати 3000 мАс. Nokia 7 Android Nougat операцион тизимида ишлайди.

Қурилманинг асосий камераси 16 Мп.ли, f/1,8 объективли бўлиб, унга германиянинг Zeiss фирмаси оптикаси ўрнатилган (Nokia 8 моделидаги каби). Олд камера 5 атига Мп.ли холос.

Маълум қилинишича, Nokia 7 Хитойда 24 октябрдан бошлаб 377 доллардан (4 ГБли версияси) ва 407 доллардан (6 ГБли версияси) сотувга чиқади. Смартфон оқ ва қора рангли корпусда ясалган.

Манба: phonearena.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!