Янги Realme XT қувватлаш жараёнида ёниб кетди

Ҳиндистонлик Рошан Сингх (Roshan Singh) исмли фойдаланувчилардан бирининг янги янги Realme XT смартфони сотиб олинганидан кейин 24 соат ўтмасдан қувватлаш пайтида тунда ёниб кетди. Телефон кечаси комплектида келган қувватлаш қурилмаси орқали токка уланган бўлган.

Шундан кейин фойдаланувчи смартфонни компаниянинг расмий сервис-марказига олиб борган. Аммо Realme India портлаш “ташқи таъсир” натижасида ёниб кетган, бу эса аккумуляторга шикаст етишига олиб келган, деб жавоб беришган.

Шу сабабли ҳам фойдаланувчи сервис-марказ ходимлари смартфонни кўришлари билан ҳеч қандай текширув ўтказмасдан туриб, бундай хулосага келишганидан норозилик билдирган ва шикоят қилган. Фақат шундан кейингина Realme ҳодисани яхшилаб текширишга ваъда берган.

Олдин хабар берилгани каби, Realme смартфонлари Ўзбекистон бозорид ҳам сотилади!

Манба: 91mobiles

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!