Янги Redmi Note 9 4G моделига гигант сиғимдаги батарея ўрнатилди

Кеча Xiaomi ширкатига Redmi Note 9 5G ва Redmi Note Pro 9 5G моделлари билан биргаликда янги Redmi Note 9 4G смартфонии ҳам расман тақдим этди. Ушбу қурилмага  Snapdragon 662 процессори, 6.53 дюмлик LCD дисплей, 4 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотира ўрнатилган (+microSD слоти). Дисплей Gorilla Glass 3 қопламаси билан ҳимояланган.

Асосийси, телефонга қуввати  6,000 сАсоатлик батарея ўрнатилган. Уни 18 ваттлик тезкор зарядка ёрдамида қувватлаш мумкин. Xiaomiнинг маълум қилишича, батарея ресурси тўрт йилга етади.

Суратга олиш ишлари учун 48- Mп асосий, 8-Mп ултракенг (120°) ва 2-Мп қўшимча чуқурлик сенсори жавоб беради. Селфи камера эса 8-Mплик. Қурилмада 3.5 ммлик разъем бўлсада, NFC технологиясини қўллаб-қувватламайди. Телефон Android 10 ОТ бошқарувида ишлайди.

Хитойнинг ўзида Redmi Note 9 4Gнинг нархлари қуйидагича: 4 /128 ГБ-версия — $151, 6/128 ГБ — $167, 8/128 ГБ — $197, 8/256 ГБ — $227.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!