Япон шаҳрида пиёдаларнинг смартфондан фойдаланиши таъқиқланди

Япониянинг Ямато шаҳрида пиёдаларнинг смартфондан фойдаланишлари тақиқланди. Энди кўчада, ҳатто истироҳат боғларида яёв юрганлар смартфондан фойдаланишлари мумкин эмас. Бу ташаббусни шаҳарнинг аксарият аҳолиси — қарийб 240 минг киши ҳам қўллаб-қувватлади. Смартфондан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида шаҳар вокзалидаги овоз кучайтиргич огоҳлантириб туради. Фақат бир нарса аниқмас — қоидабузарга қандай чора кўрилади?

NTT Docomo маълумотига кўра, пиёдалар кўриш майдонининг 95 фоизини смартфон экрани банд этади. Яматолик айрим фуқаролар ушбу вазиятда айнан тақиқлов фойда беришига ишонишмаяпти. Улар бунинг ўрнига, масалан, одамларга огоҳ бўлиш ҳақида маслаҳатлар бериб муаммонинг ечимини топиш мумкин дейишмоқда.

Маълумот ўрнида, Япония аҳоли жон бошига смартфонларсони бўйича дунёда биринчи ўринлардан бирида туради!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!