Японияда коронавирусга қарши антиқа ақлли ниқоб-яратилди

Роботлар ишлаб чиқарадиган япон компанияси ўз эгасининг нутқини бошқа тилларга таржима қиладиган ниқоб яратди, дея хабар беради “Янги Ўзбекистон” нашри Travel and Leisureга таянган ҳолда. У нафақат коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилади, балки ўз эгасининг нутқини дунёнинг тўққиз тилига — инглиз, француз, индонез, испан, япон, хитой, корейс, тайланд ва ветнам тилларига таржима қилади. Ниқоб смартфонга илова ёрдамида Bluetooth орқали уланади.

Сўнгги йилларда компания Токио аэропорти учун таржимон роботлар устида ишламоқда. Улар учун дастурий таъминот ниқобга мослаштирилди. Ниқоб краудфандинг орқали йиғилган пулларга пластикдан тайёрланади. Лойиҳа учун аллақачон 260 минг доллар сарфланди.

Ихтиро сентябрь ойида дўкон пештахталарида пайдо бўлиши режалаштирилган. Унинг нархи 40 доллар бўлади. Ниқоб дастлаб фақат Японияда, кейинроқ эса Хитой, Европа ва АҚШда сотилади.

Мутахассиларнинг фикрига кўра, тиббий ниқоб тақиш коронавирус юқиш ҳафсини 80% камайтиради!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!