YouTubeда рекламани “ўчириб” қўйишнинг оддий йўли топилди

Сир эмаски, YouTubeда роликлар кўриш жараёнида тўхтовсиз чиқиб туралдиган реклама блоклари кўпчилик фойдаланувчиларнинг ғашига тегади. Буни тўхтатиш учун кўпинча рекламани блокловчи браузерлардан фойдаланишга тўғри келади. Лекин яқинда машҳур Reddit сайтининг аъзолари бунинг осн йўлини топшди.

u/unicorn4sale номли фойдаланувчининг ёзишича, бунинг учун YouTubeдаги ҳар қандай роликнинг URL манзилидан кейин «.com» қўшимчасидан кейин битта нуқта (.) киритиш лозим. Ролик манзилининг ана шундай ўзгартирилиши реклама эълонларининг ушбу саҳифа учун юкланмаслигига олиб келади. Ушбу услуб, роликларни ноутбукда ҳам, смартфонда ҳам кўришда иш беради. Фақат смартфондан кирганда мобиль иловани эмас, балки браузерни ишлатиш зарур.

Фойдаланувчиларнинг изоҳларда ёзишича, худди шу услуб, бошқа ресурсмлардаги рекламаларни ҳам “ўчиришга” имкони беради.

Лекин лайфхак муаллифи фойдаланувчилардан ушбу воситани ҳаддан ташқари кўп ишлатмаслик ва шу орқали YouTube-каналлар эгаларини реклама даромадларидан маҳрум қилмасликни кўради.

Манба: androidauthority.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!