Зарядланаётган телефонда гаплашиш фожеага олиб келди

Қозоғистонннинг Олмота вилояти Қарғали қишлоғида яшовчи 15 яшар қиз Акерке Адилханни электр токидан зарядланаётган мобиль телефондан гаплашиш пайтида ток уриб кетди. Фожеа жойига етиб келган шифокорлар гуруҳи 10-синф ўқувчисини реанимация қииишга ҳаракат қилган, лекин бу фойда бермаган.


Қозоғистон интернет нашрларининг ёзишича, врачлар қизнинг қулоғи, ўнг юзи, ўнг қўлининг бош ва кўрсаткич бармоқларида куйиш изларини топганлар. Бошланғич хулосаларга кўра, қизнинг ўлимига носоз зарядлаш қуртлиаси сабаб бўлган.

Экспертлар смартфон ва зарядлаш қурилмасини техник экспертизага олиб кетишган. Вафот этган қиз қувватлаш ускунасини маҳаллий бозорда 3000 тенгага (60 минг сўм атрофида) сотиб олганлиги айтилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!